Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2019

Пахтачида сел юрди, қатор қишлоқларнинг аҳолиси эвакуация қилинди

0
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 18−19 май кунлари сел келиши оқибатида кўплаб уйларга зарар етди.


Zarnews.uz нашрининг хабар беришича, селдан асосан Фай, Гулистон маҳаллалари ва Тошқувур қишлоғидаги уйларга шикаст етган.


“Ҳозирча жабрланганлар ва талафотлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ”, дейилади хабарда.


Нашрнинг ёзишича, сел келиши оқибатида Қоратепа, Тошқувур қишлоқларининг аҳолиси 18 май куни кечурун соат 10дан бошлаб зудлик билан яқин атрофдаги тоғда жойлашган «Ором» ва «Висол» тўйхоналарига эвакуация қилинган.


Фай маҳалласи аҳолиси эса 19 май тонги соат 02:40 да зудлик билан маҳаллага яқин қир-адирга чиқарилган.


“Айни дамда туман раҳбарияти томонидан сел оқибатларини бартараф этишнинг тезкор чоралари кўрилмоқда”, деб ёзди Zarnews.uz.


Бундан аввал 5-7 апрель кунлари кучли ёғингарчиликлар туфайли Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларда сел тошқинлари юз берган эди


Ўшанда расман 200га яқин хонадонни сув босгани хабар қилинган.. 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса