Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2019

Қозоғистонда авария оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик жабрланди, улардан бири жонлантириш бўлимида қолмоқда

0
Қозоғистондаги "Бейнеу-Тажен"автойўлининг Манғистау вилоятидан ўтувчи 82-километрида 19 май куни содир бўлган автоҳалокатда Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси жабрланди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, жабрланганлардан бири – 28 ёшдаги Бобомурод Аширов Бейнеу туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.


Қолган уч нафар ўзбекистонлик – 29 ёшли Дурдимурод Аширов, 39 ёшли Каримбой Шавхумов ва 35 ёшли Хайитмурод Гўшаров биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, касалхонадан чиқарилган.


Хабарда айтилишича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган “Лада Ларгус” енгил автомашинасида жами 7 киши, жумладан, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Авария оқибатида Туркия фуқароси воқеа жойида вафот этган.


Жароҳатланган ўзбекистонликларга амалий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган.


“Айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса