Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2019

Меҳмонхоналар мижозлардан никоҳ гувоҳномаси сўрамайдиган бўлди

0
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартибига оид Низомини тасдиқлаш қарори 20 май куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.


Беш бобдан иборат Низомга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудида “меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка)¸ фуқаролик¸ жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари¸ шунингдек¸ шахсий ҳаëт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозим”.


Бу Низом лойиҳасида меҳмонхоналардан бир номерда қолмоқчи бўлган эркак ва аëлдан никоҳ гувоҳномасини сўраш ва  мижозлар “ғайриахлоқий ҳаракатлар”да гумонланган тақдирда¸ уларга хизмат кўрсатишни рад этиш ва бу ҳақда ички ишлар тизимига хабар бериш қоидасини киритиш таклиф қилинган эди.


20 майдан кучга кирган Низомга бу шартларнинг киритилмагани¸ ҳуқуқшунослар томонидан¸ ҳужжатнинг меҳмонхона хизматлари кўрсатиш ва шахсий ҳаëт дахлсизлигини ҳурматлашга оид халқаро стандартларга мувофиқлаштирилгани сифатида талқин этилмоқда.


Низомга кўра¸ 16 ëшгача бўлганларга меҳмонхона хизматлари "улар билан бирга бўлган ота-оналари (қонуний вакиллари) ëки ҳамроҳлик қилаëтган бошқа шахсларнинг фуқаролик паспорти ëки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати"¸ ҳамда вояга етмаганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ëки паспорти асосида амалга оширилади. 


 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса