Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2019

КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

 

— Мен узоқ вақт ўйладим. Лекин барибир уйландим. Кир ювиш, ошхонада овқатланиш ва йиртиқ пайпоқда юравериш жонимга тегиб кетди.

— Қара-я, мен худди шу сабаб туфайли хотиним билан ажрашгандим.

 

* * *

 

Янги бойга врач касали оғирлигини, бир йилгина умри қолганини айтгач, у фолбинга кириб маслаҳат сўради.

Фолбин унга шундай маслаҳат берди:

— Сен «Мерседес»ингни сотгин-да, ўрнига «Запорожец» сотиб ол. Хотининг билан ажрашиб, гадойми, пиёнистами, шунга ўхшаганига уйлан. Уйингни сотиб шаҳар четидан кичик бир уйча ол.

— Шундай қилсам, узоқроқ яшайманми?

— Йўқ, ўша қолган бир йил умринг юз йилга татийди.

 

* * *

 

Директор ёрдамчиси лавозимига ишга кираётган эркакдан сўрашди:

— Тасаввур қилинг. Икки кишилик машинада кетаяпсиз. Йўлда уч йўловчи сизни тўхтатиб, олиб кетишни илтимос қилди. Уларнинг бири раҳбарингиз, иккинчиси ўрта яшар аёл, учинчиси ёш қиз. Қандай йўл тутардингиз?

— Машинадан тушиб калитни раҳбаримга берардим ва ўрта яшар аёлни олиб кетишини илтимос қилардим. Ўзим эса, ёш қиз билан қолардим.

 

* * *

 

— Сизга нима бўлди?

— Лотореяга ўн миллион сўм ютиб олдим. Лекин хотинга айтишга қўрқаяпман.

— Нега қўрқасиз?

— Чунки, у барибир мени йигирма миллион ютган деб ўйлайди.

 

* * *

 

Қиморбоз автобус бекатида турганча ёнидаги ўсмирга сўз қотди:

— Қизиқ замонлар бўлди-да!.. Ҳозирги ёшлар турмуш ўртоғини компьютер ёрдамида қидириб топаётганмиш.

— Ўзингиз-чи? Кеннойимни қандай топгансиз?

— Менми?.. Уни қартада ютиб олганман.

 

* * *

 

Психиатр мижозидан сўради:

— Айтинг-чи, сиздаям шундай нарса бўлиб турадими? Масалан, қандайдир овозни эшитасиз-у, ким гапираётганини, овоз қаердан келаётганини била олмай ҳалак бўласиз?

— Ҳа.

— Қачон шундай бўлади?

— Телефон гўшагини кўтарганимда.

 

* * *

 

Хасис танишига деди:

— Ошна, сен қарзингни талаб қилсанг, мен жуда хавотирга тушаман. Қарзни узмасам, сен хавотирга тушасан. Кел, шундан кўра об ҳаво ҳақида гаплаша қолайлик!

 

* * *

 

Ўқув машғулотлари пайтида лейтенант аскарни чақириб деди:

— Ҳов анави темир йўл вокзалини кўраяпсанми? Шундай қилгинки, вокзалдан ҳеч ким фойдалана олмасин!

Орадан икки соат вақт ўтгач, аскар келиб буйруқ бажарилгани ҳақида ахборот берди.

Лейтенант:

— Яша! Қандай уддаладинг? Нима қилдинг?

— Мана, шу сумканинг ичига барча йўл чипталарини беркитиб қўйдим.

 

* * *

 

Сержант аскардан сўради:

— Ичишга сувинг борми?

— Албатта бор, акахон!

— Вей, унвони юқори шахс билан қандай гаплашиш кераклигини биласанми?

— Биламан… Узр, ўртоқ сержант, ичишга сувим йўқ.

 

* * *

 

Эркак дўстига мақтанаяпти:

— Кеча зўр иш қилдим. Шартта бошлиқнинг хонасига кириб бордим-да, столига муштладим.

— Кейин-чи?

— Шу ишни зап вақтида қилибман. Сал ўтиб бошлиқ сафардан қайтиб келди.

 

* * *

 

Йигит учрашувга чиқиб севган қизига деди:

— Лолахон, иккаламизнинг ўзаро муносабатларимизда бир муаммо пайдо бўлди.

— Қанақа муаммо?

— Исмингизни… Эсимдан чиқариб қўйдим.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса