Дам олиш куни юртимизда сайр қиладиган об-ҳаво кузатилади
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 11 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... -1 даража, кундузи +11 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -13 ... -8, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Читать дальше...