Тошкентдаги ёнғин ҳақида расмий ахборот берилди: Қурбонлар йўқ!
Бугун Тошкент вақти билан соат 19 дан 12 дақиқа ўтганда шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги хизматига "ТрансСеулКурилиш” корхонасига тегишли ёқилғи ва мойлаш материаллари ташувчи «Хюндай» русумли автотранспортда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Бошқарманинг ахборот-мултимедия маркази.