Тожикистонда ҳайит куни қиммат дастурхон ëзганлар жаримага тортилади
Тожикистон Дин қўмитаси 13 август куни чиқарган қарорга кўра, Қурбон байрамида қиммат дастурхон ëзган фуқаролар 5 минг сомоний ёки 550 доллар миқдорида жаримага тортилади. Дин қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим Озодлик билан суҳбатда диний байрамларда дабдабали дастурхон ясатиш жоиз бўлмагани учун қўмита байрам дастурхонини тартибга солишга қарор қилганини айтди: - Дин ва ислом шариатида дабдали ва катта харажат талаб қиладиган дастурхон ясатиш кўрсатилмаган. Бу одат - халқ орасида кенг тарқалаган хурофот. Читать дальше...