Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди. Ушбу жангда Эргашевга америкалик Зака Рэмси рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди - америкалик боксчи илк раунддаёқ нокаутга учради. Маълумот учун, Рэмси проф рингда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут билан). 5 маротаба мағлуб бўлган (3 маротаба нокаутга учраган). Шоҳжаҳон Эргашев учун эса бу 15-жангдаги 15-ғалаба бўлди. У жангларининг 14 тасида рақибларини нокаутга учратган.