ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тақдирини "шаҳарликлар" футболчиси Рияд Махрезнинг дубли ҳал этди. Жазоирлик футболчи 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада жамоасининг ишончли ҳисобдаги ғалабасини таъминлаган гол муаллифига айланди. Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор финалга чиқди. Уларнинг рақиби "Челси" ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги ўйинда аниқланади. Читать дальше...