МИБ ходимига пичоқ билан қаршилик кўрсатган «шоввоз» ушланди
Андижон вилояти Асака туманида фуқаро МИБ ходимини ҳақорат қилиб, унга пичоқ билан ташлангани хабар қилинганди. Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий […]
