Добавить новость
ru24.net
World News
Июнь
2019

Самарқанддаги туғруқхонада вафот этган чақалоқлардан бирининг отаси ҳам фарзанди ўлим топганига ишонмаяпти…

0

Ёдингизда бўлса, яқинда Самарқанддаги туғруқхонада бир кеча-кундузда беш нафар чақалоқ оламдан ўтгани, кўзи ёриган аёлнинг фарзанди алмаштириб қўйилгани, яъни, унга қиз чақалоқ ўрнига ўғил бола мурдаси берилгани ҳақида маълумот бергандик. Куни кеча терговчилар ўша вафот этган чақалоқлардан бирининг ота-онасини терговга чақиришди. М. М. исмли бу эркак шу йил 25 феврал куни қизли бўлгани, аммо 28 феврал куни кутилмаганда чақалоғи ўлим топганини баён қилди. Аммо у айтдики, қизчаси ўлганига негадир ишонгиси келмаяпти экан. Терговчилар ҳам шу фикрда.

— Мен туғруқхонада вафот этган беш чақалоқдан бирининг отасиман, — деди эркак. — Мени 2019 йил 19 июн куни Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасига чақиришди. Мен терговчидан «Менинг болам ҳам ўлмаган бўлиши мумкинми?», деб сўраганимда, терговчи «Ҳа, бўлиши мумкин. Буни тергов жараёнида аниқлаймиз», деб жавоб берди…

Аммо М. М. тан олиб айтдики, дафн этилган чақалоқнинг қабрини очишга изн бермабди.

Ҳозирда республика бош прокуратураси алмаштириб қўйилган чақалоқ воқеаси доирасида жиноят мажмуасининг 124- моддасига асосан жиноий иш қўзғатган.

Прокуратура вакилларининг расман хабар қилишича, 27 феврал соат 8: 00 дан 1 март соат 8: 00 гача Самарқанд туғруқхонасида жами 36 нафар ҳомиладор аёл 37 нафар фарзандни дунёга келтирган. Уларнинг беш нафари шу муддат оралиғида турли сабабларга кўра вафот этган. 6 июн куни ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида махсус тергов гуруҳи тузилган.

Астағфирилло!




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса