Добавить новость
ru24.net
World News
Июнь
2019

Президент: Тадбиркорларнинг 50 фоизи норасмий фаолият юритади

0

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Президент тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапирди.

«Тадбиркорлар ҳалигача давлат идораларига ишонмаяпти. Икки ўртада изчил муносабатлар йўлга қўйилгани йўқ.

Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида тадбиркорларнинг 50 фоизи норасмий равишда, «қора бозор»да юрибди. Қачон тартибга солинади бу?», — дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса