Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри мезбонлик қилган каратэ бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди. Олтин медал учун татамига чиққан ўзбекистонлик тўрт бафар каратэчидан уч нафари қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Финалчилардан Баҳринисо Бабаева (-50 кг), Садриддин Сайматов (-60 кг) ҳамда Нодира Жуманиёзова (-68 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Севинч Раҳимова (-55 кг) кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг) ҳамда Жавоҳирбек Абдусатторов (-55 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари кумите баҳсларини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.