Добавить новость
ru24.net
World News
Июль
2019

Намангандаги "Чорсу" бозорида ёнғин чиқди, сабаблар ноаниқ қолмоқда

0
Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг 800 квадрат метр майдондаги қисми буткул ёниб кетди.


Наманган вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб, Daryo.uz нашрининг ёзишича, 21 июль куни кечаси содир бўлган ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ.


Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ёнғин нон растасида чиққан. Натижада, бозорнинг шу қисмидаги расталар, расталар жойлашган ёпиқ бинонинг шифти ва унга туташ қўшни бино ёнган.


Ёнғин 45 дақиқада ўчирилган.


Расмий маълумотга кўра, ҳозирда ҳодиса сабаби ва жами 800 квадрат метр майдонда кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Сўнгги ойларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги озиқ-овқат бозори, Тошкентдаги "Бектўпи" бозори омборида ёнғин чиқди.


Ижтимоий тармоқларда эса айрим бозорларда такрор ва такрор тунги ёнғинлар бўлаётгани ва одатан, бозорни кўчириш ҳақидаги овозалар ортидан ёнғин чиқишига эътирозлар кучайгани ҳам кузатилди.


 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса