Рўзибоев жангининг тўлиқ қисми, байроқ улоқтирган ҳакам, Нурсултоннинг мурожаати, унга қарши иш очилган (батафсил)
18 август куни, Қирғизистоннинг Қора-Сув шаҳридаги октогонда «WEF PROFFIGHT» турнири бўлиб ўтди.
84 кг вазнда мезбон Алтинбек Арикбаев ўзбекистонлик ММА’чи Нурсултон Рўзибоевга қарши тўқнаш келди. Ушбу жанг видеосининг 8:18 дақиқасида Рўзибоев рақибига нисбатан ушлаш ҳолатини амалга оширганини, кейин эса Арикбаев ундан қўйиб юборишни сўраганини кўриш мумкин. Шундан сўнг эса вазиятга ҳакам аралашиб, томонларни ажратди.
Рўзибоев октогоннинг ташқарисида турганларнинг биридан Ўзбекистон байроғини олиб, ғалабани нишонламоқчи бўлган пайтида, баҳс ҳаками унинг қўлидан байроқни олиб қўйиб, ташқарига улоқтириб юборди ва Рўзибоевни майдондан чиқиб кетишини сўради.
Ушбу можароли беллашувдан кейин Нурсултон жанг ҳакам ва ўша ерда бўлганларга видеомурожаат йўллади.
ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон ички ишлар бошқармаси Рўзибоевнинг жангдан сўнг Instagram’даги саҳифаси орқали жонли эфирдаги (LIVE) гаплари юзасидан суриштирув ўтказмоқда.
