Исталган сайтга кирганингизда, сайт сиз ҳақингизда нималарни билиши мумкин?
Исталган сайтга кирганингизда, сайт сиз ҳақингизда нималарни билиши мумкин?
Ҳеч шу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
Мисол учун, hordiq.uz сайтига кирдингиз, ҳеч қаердан рўйҳатдан ўтганингиз йўқ, лекин сайт сиз ҳақингизда қуйидагиларни билиши мумкин:
– Қайси давлат, ҳаттоки қайси шаҳардан кирдингиз;
– қандай браузер орқали кирдингиз ва шу браузернинг версияси қандай;
– интернетга қайси манзил(ИП адресс) билан кирдингиз;
– сиз фойдаланаётган монитор экрани қандай ўлчамда;
– қайси провайдерга улангансиз;
– қандай операцион тизим орқали кирдингиз;
– ваҳаказо
Ишонмайсизми, мана марҳамат мана бу сайтларга кириб ўзингиз кўринг. Бу сайтлар сизга яққол кўрсатмоқда, лекин исталган сайт код орқали юқоридаги ахборотларни олиши мумкин.
https://2ip.ua/ru/
https://yandex.ru/internet/
https://pr-cy.ru/browser-details/
Булар очиқ маълумотлар, шу сабабли интернет орқали билганимни қиламан деб юрманг).
Манба: «ITPlanet» телеграм канали