Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2020
1 2 3 4
5
6 7
8
9 10 11 12 13
14
15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Фарғонада талончилик қилган шахснинг хотини эрининг қилмиши ҳақида ички ишлар бўлимига хабар қилди

0

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 04:08 да 31 ёшли Н.С. исмли аёл Фарғона тумани Шифокор маҳалласи ҳудудидаги дорихонага кетаётган вақтида ёнидан номаълум шахс велосипед бошқариб чамаси 30 метр масофа ўтганидан сўнг велосипедини ташлаб, унинг қаршисига ҳаракатланиб келиб зўрлик ишлатади.

Қўлида бўлган нархи 200 минг сўмлик “Lenovo” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, велосипеди билан ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир қилинган талончилик ) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни иссиқ изидан очиш мақсадида тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилиши натижасида жиноятни муқаддам бир неча маротаба босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари содир этган шахс Кончилар маҳалласида истиқомат қилувчи 31 ёшли Ш.М. эканлиги аниқланди.Терговга қадар текширув вақтида Ш.М. турмуш ўртоғига юқоридаги талончилик йўли билан эгаллаб олинган уяли телефон аппаратини иш хонасига яшириб қўйганлигини ва уни зудлик билан йўқотиш кераклигини айтган бўлса-да, бироқ аёл фуқаролик бурчини англаган ҳолда ушбу ҳақида ички ишлар идораси ходимларига маълум қилган. Натижада ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган уяли телефон аппарати Ш.М.нинг хизмат хонасида бўлган супургилар орасидан топилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ЎзА




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса