Украина: Коронавирусга чалинган президент Зеленский касалхонага ётди
“Касалхонада махсус хона жиҳозланган бўлиб, у ердан президент йиғилишлар ўтказиши мумкин. Дейлик, бугун у кўпгина селектор йиғилишларини ўтказди”, деган Подоляк.
Украина президенти коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди. Зеленский 9 ноябрь куни Твиттердаги саҳифаси орқали, вирус юқтириб олганига қарамай, ўзини яхши ҳис қилаётгани ва ўзини ўзи яккалаш шароитида фаолиятини давом эттираётганини билдирган.
12 ноябрь куни парламент спикери Дмитрий Разумков ҳам коронавирусга топширган тести мусбат чиққани, бироқ ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, Украинада бошқа қатор юқори лавозимли амалдорлар, жумладан молия вазири ҳамда мудофаа вазири ҳам коронавирусга чалинган.
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган кеча-кундузда мамлакатда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 11 мингдан зиёд ҳолат ҳамда 198 та ўлим ҳолати қайд этилган. Пандемия бошидан бери мамлакатда COVID-19 га чалинганлар сони ярим миллиондан ошган, қурбонлар сони эса 9 минг 145 нафарга етган.
