Жиддадаги ғайримуслимлар қабристонида содир этилган портлаш учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди
Бунга оид маълумот гуруҳ Telegram тармоғидаги мазкур гуруҳ билан боғлиқ каналда ҳужумдан бир кун ўтиб, яъни пайшанба куни пайдо бўлган.
Жиддадаги қабристонда портлаш Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 102 йиллиги ва унда қурбон бўлган аскарлар хотираси учун ўтказилган маросим чоғида содир этилганди. Қайд этилишича, қўлбола портлаш мосламаси ҳаракатга келгани ортидан камида икки киши тан жароҳати олган.
France-Presse агентлиги манбалари маълумотига кўра, ҳодиса чоғида грециялик полициячи ва британиялик бир киши яраланган.
Маросим Франция, Греция, Италия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатлари иштирокида ўтаётган эди. Бу мамлакатлар элчихоналари ҳужумни қоралаб, уни “қўрқоқларча” хуруж, деб аташган.
