Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2020
1 2 3 4
5
6 7
8
9 10 11 12 13
14
15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Ҳудудгазтаъминот аҳолига газ етказиш ҳажми ошди, гази узилганлар 4 фоиз, демоқда. Аҳоли шикояти бунинг аксини кўрсатмоқда

0
Ҳудудгазтаъминот ташкилоти 20 ноябрь ҳолатига келиб, мамлакатда бир суткалик табиий газ истеъмоли ҳажми 70 миллион метр кубга ошди, деб баёнот берди.


Корхона матбуот хизмати 21 ноябрь куни тарқатган баёнотда айтилишича, айрим ҳудудларда таъминотда узилиш бўлган, аммо газдан узилиб қолган абонентлари сони 4 фоиздан ошмайди.


Корхонанинг бу баёноти истеъмолчилар томонидан жиддий норозилик билан қарши олинмоқда. Озодликка келаётган шикоятларда газ ва свет таъминоти бу йил ўта абгор аҳволга тушиб қолганидан арз қилинмоқда.


21 ноябрь куни Ҳудудгазтаъминот корхонаси матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати кескин пастлаб кетгани боис, мамлакатда табиий газнинг бир суткалик истеъмол ҳажми 70 миллион метр кубга оширилган. 


Баёнотда муқаддам бу кўрсаткич, 46 миллион метр кубни ташкил қилгани айтилган.


Натижада, газ узатиш ва тақсимлаш тизимида босим ортиб кетгани таъминотдаги вақтинчалик узилишларга сабаб экани айтилмоқда. Бундан ташқари, 185 ҳолатда тадбиркорлар газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани ҳам аниқланган.


Шунингдек, шу кунда аҳолига тарқатилаётган суюлтирилган газ ҳажми 1400 тоннадан 1920 тоннага оширилгани айтилган. Яъни, қўшимча равишда 26 мингта маиший газ баллони тўлдирилган.


Расмий баёнотда, магистрал трубаларда газ босими тушиб кетгани учун, алоҳида ҳудудлар, маҳалла ва районларда газдан узилиш ҳолатлари қайд этилган ва бундай абонентлар сони 4 фоиздан кўпмас, деб келтирилган.


Ҳудудгазтаъминотга кўра, табиий газ истеъмолчилари сони 3 миллион 700 минг, суюлтирилган газ истеъмолчилари сони эса 3 миллион 600 мингни ташкил қилади.


Корхона баёнотига фикр билдираётган истеъмолчилар эса бу расмий рақамларни, асл ҳолатни умуман акс эттирмаслигини айтиб, кескин рад этмоқда.


Жумладан, Gazeta.uz нашри мақоласига изоҳ қолдирган ўқувчиларнинг аксари, чекка ҳудуд, маҳалла ва районларда эмас, Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ, Ўрикзор, Дархон, Оқтепа каби массивларида ҳам аҳолига берилаётган газга аранг чой қайнатиш мумкинлигидан шикоят қилмоқда.


Шу кунларда Озодликка ҳам газ ва электр тақчиллиги ҳақида аҳолидан кунига ўнлаб шикоят келмоқда. 


Қуйида улардан энг сўнггилари:




 




 




 




 


Жорий йилнинг январь ойидан октябригача Ўзбекистонда газ қазиб олиш 9,6 миллиард куб метрга камайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилганди.


Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, 2020 йилнинг ўн ойида 40,4 миллиард куб метр газ қазиб олинган. 2019 йилнинг шу даврида эса 50,1 миллиард куб метр газ қазиб олинганди.


Охирги 4 йилда Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини янгилаш мақсадларига юз миллионлаб доллар хорижий ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган.


Шунингдек, муқобил энергия манбаларини яратиш лойиҳаларига жалб қилинаётган сармоялар миқдори ҳам сезиларли даражада ошган.


Шавкат Мирзиёев биринчи муддатга сайланган 2016 йил декабридаги президент сайловлари арафасида аҳолининг электр ва газ муаммосини ҳал қилишга ваъда берган эди.


Аммо ўтган вақт мобайнида, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва газ муаммоси долзарблигича қолмоқда.


Пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётган жорий йилда ҳукумат бу борада қўшимча чоралар кўриб-кўрмагани номаълум.


Ўтган ой «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда электр энергияси нархи оширилмаслигини маълум қилган.


Пандемия боис Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспорти учдан бир қисмга камайган, аммо бу ички истеъмолчилар учун газ ҳажми ўз-ўзидан кўпайганини англатмайди.


 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Стефанос Циципас

Неожиданный вылет Циципаса с AO-2025, яркая игра Кучерова в НХЛ. Главное к утру






Тихая оккупация России переходит в новую фазу: Против русских начинают этноцид

Поднять зарплату и показать всем. Как симбирский модерн Москву удивил

Жителя Сахалина обвинили в контрабанде рыбы на сумму около 20 млн

«Бордовая пробка»: в центре Петрозаводска образовался затор из вереницы машин