Болливуд дунёси қанчалик катта бўлмасин, ундаги вакилларнинг деярли барчаси бир-бирига алоқадор ёки боғлиқлиги бор. Шунга қарамасдан, мухлислар фақатгина Баччанлар ёки Капурлар сулоласи ҳақида маълумотга эга. Эътиборингизга ҳамма ҳам билавермайдиган, ҳинд киносаноатидаги бир-бирига қариндош юлдузлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Ранвир Сингх ва Сонам Капур Фото: Bollywoodtime Ҳар иккала ижод вакили ҳам бир-бирига қариндош. Сонамнинг (она тарафдан) бувиси Ранвир (ота тарафдан) бобосининг синглиси бўлади. Вивек Оберой ва Акшай Оберой Фото: Bollywoodtime Вивек ва Акшай амакиваччалар ҳисобланади. Акшайнинг отаси Вивекнинг отаси Сурешга ака бўлади. Кажол, Рани Мукержи ва Аян Мукержи Фото: Bollywoodtime Режиссёр Аян Мукержи актёр Деб Мукержининг ўғли, шунингдек, Рани ва Кажолнинг амакиваччаси. У режиссёр Ашутош Говарикерга «Ватанга қайтиш» фильмининг суратга олиш жараёнида ёрдам берган ва бу бежизга эмас, чунки Ашутошнинг рафиқаси Сунита Аяннинг ўгай синглиси ҳисобланади. Кунал Капурнинг Баччанлар билан алоқадорлиги бор Фото: Bollywoodtime Кунал Капур Амитабх Баччаннинг жияни Наинага уйланган. Шекхар Капур ва Пураб Кохли Фото: Bollywoodtime Пураб Кохли режиссёр Шекҳар Капурнинг жияни саналади. Адитя Чопра ва Каран Жоҳар Фото: Bollywoodtime Адитя ва режиссёр Каран Жоҳар опа-укаларнинг фарзанди. Караннинг онаси Адитянинг отаси Яш Чопрага опа бўлади. Дхармеш Даршан ва Алия Бхатт Улар опа-укаларнинг фарзанди. «Юрак уриши», «Садоқатсиз» ва «Ража Ҳиндустани» сингари фильмларда суратга тушган Дхармешнинг онаси Алиянинг отасига опа бўлади. Шабана Азми, Табу ва Фара Нааз Фото: Bollywoodtime Кўпчилик Табу ва Фаранинг опа-сингил эканлигини билади, лекин ҳамма ҳам уларнинг Шабанининг жияни эканлигини билавермайди. Шабанининг акаси Жамал Хашми Табу ва Фаранинг отаси бўлади. Прем Чопра ва Раж Капур Раж Капурнинг рафиқаси Кришна Капур ва Прем Чопранинг рафиқаси Ума Чопра — опа-сингиллар. Гуру Датт ва Амрита Рао Фото: Bollywoodtime Афсонавий актёр Гуру Датт ва Амританинг бобоси амакиваччаларнинг фарзанди ҳисобланади.