Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2021

Боғотда ис газидан заҳарланган она ва қиз вафот этди

0
Хоразм вилояти Боғот туманида 4 январь куни ис газидан ўткир заҳарланган она ва унинг 10 ёшли қизи вафот этди.


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж., унинг турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган П.Д., уларнинг 2011 йилда туғилган қизи Б.Ч., ва 2013 йилда туғилган ўғли Б.Б., лар 4 январь соат 19:30да туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган.


Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганида П.Д., ҳамда унинг қизи Б.Ч., да биологик ўлим аниқланган.


“Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж., ва ўғли Б.Б., да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”,-дейилади хабарда.


Ўзбекистонда қиш мавсумида ҳар йили юзлаб одамнинг ис газидан заҳарланиши катта муаммо бўлиб қолаётгани ҳақида Озодлик аввал бир неча бор хабар берган.


Мазкур муаммо шу йил 16 декабрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам қайд этилган.


Йиғилишда жорий йилда рўй берган 56 та ис газидан заҳарланиш ва 106 та чақнаш ҳолати оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этгани, 190 нафари заҳарлангани ва куйиш тан жароҳатини олгани таъкидланган ҳамда бош вазир зиммасига ФВВ Ёнғинга қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни тубдан ислоҳ қилиш ва янги тизим яратиш юзасидан таклиф бериш вазифаси юкланган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Рыбакина установила рекорд в матче с чемпионкой Australian Open






Диетолог назвала идеальное время для ужина

Жителям района Сокольники рассказали, как установить шлагбаум

Актер из «Склифосовского», «Скорой помощи» и «Универа» Юдин умер в 62 года

Лекция о вкладе архитектора Бове в возрождение Москвы пройдет на площадке Департамента градостроительной политики