Тўрақўрғонда ароқдан заҳарланган икки киши вафот этди
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, улар Қирғизистонда ишлаб чиқарилган “Градусник” ароғидан заҳарлангани аниқланди.
Хабарда айтилишича, заҳарланиш ҳолатлари 29-31 декабрь кунлари қайд этилган.
Туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очди ва тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.