Саудия Арабистони уч йиллик конфликтдан сўнг Қатар билан чегараларини очди
Чегаралар очилгани тўғрисида Қувайт Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Қувайт Саудия ва Қатар ўртасидаги музокараларда воситачи бўлган.
Расман билдирлишича, Қатар амири 5 январь куни Саудия Арабистонида ўтадиган Форс кўрфази давлатлари саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатар билан муносабатларни яхшилаш шартномасини имзолаши кутилмоқда. Мазкур саммитда АҚШ расмийлари, жумладан, президент Трампнинг маслаҳатчиси Жаред Кушнер иштирок этади.
2017 йилда бу тўрт давлат Қатар билан дипломатик алоқаларни узган эди. Ўшанда Қатар террорчиликни ва Эронни қўллаб-қувватлаётганликда айбланган эди. Аммо Қатар бу айбловларни инкор қилган.
Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатарга 13та шарт қўйган. Қатар бу шартларни бажаришдан бош тортган. Шундан сўнг Қатар билан алоқалар музлатиб қўйилганди.