Британия коронавируснинг янги штамми тез тарқалаётгани ортидан янги чекловларни жорий этди
4 январь куни Жонсон янги штамм “ ҳавотирли даражада тез тарқалиб кетаётгани”ни таъкидлаб, одамларни ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка чақирди.
Жорий этилган чеклов чораларига кўра, барча турдаги мактабларда ва коллежларда анъанавий таълим тўхтатилади ҳамда онлайн ўқитиш жорий этилади. Олий ўқув юртлари талабалари ҳам камида февраль ойининг ўрталаригача ўқишни тўхтатади.
Бундан ташқари иккинчи даражали барча савдо шаҳобчалари ёпилади, ресторанларга эса фақат уйга овқат етказиб беришга рухсат этилади.
Британияда COVID-19нинг янги штамми тез тарқалмоқда. Айни пайтда бу вирусдан касалхоналарда 26 минг киши даволманмоқда. Бу эса Британияда коронавирус пандемияси бошланган март ойидаги кўрсаткичдан 40 фоизга кўпдир.