Эрон уранни 20 фоиз даражасида бойитиш жараёнини бошлади
Бу билан Теҳрон 2015 йилда имзоланган ядровий шартнома шартларини яна бир марта бузди. АҚШ 2018 йилда мазкур шартномадан чиқиб, Эронга нисбатан санкцияларани қайта тиклагани ортидан Теҳрон ҳам ўз мажбуриятларидан босиқчма-босқич бош тортмоқда.
Бойитилган уранни атом электр станцияси реакторидан ташқари ядровий қурол ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Аммо Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эмаслигини таъкидлаб, айрим давлатларнинг бу борадаги маълумотларини инкор қилиб келмоқда.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Эрон ҳукуматининг мазкур баёноти юзасидан ҳозирча муносабат билдирмади.