Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2021

Суд жараёнидан қочган қарздор орадан 7 ой ўтиб қўлга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 13.09.2019 йилдаги 2-1505-1904/9113-сонли суд буйруғига кўра, қарздор Ш.Эшматовдан ундирувчи М.Эшматова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бироқ, суд буйруғида қарздорнинг манзили сифатида кўрсатилган Сариққўрғон қишлоғидан Ш.Эшматовни топиш имкони бўлмаган, аслида суд жараёнида қатнашган қарздор ота рўйхатдан ўтмасдан яшаётган манзили ҳақида маълум қилмасдан атайин рўйхатдан ўтган, лекин яшамаётган манзилини ёздирган. Буни қарангки, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди 23.12.2019 йилда фуқаро Ш.Эшматовнинг иккинчи фарзанди учун ҳам 2-1505-1909/9354-сонли суд буйруғи чиқариб, Бюронинг Учкўприк туман бўлимига юборган. Ҳар иккала суд буйруқлари бир иш юритувига бирлаштирилиб, қарздорнинг телефон рақами орқали бир неча маротаба огоҳлантирилган, лекин суҳбатлар жараёнида у рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган яшаш манзили ҳақида маълум бермаган. Ҳаттоки, 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасдан тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу аснода, жорий йилнинг май ойида қарздор Ш.Эшматов Бюронинг туман бўлими қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан ушланиб, унга нисбатан иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва туман маъмурий судига тақдим этилган, лекин суд процесси бошланмасдан қарздор суд биносидан қочиб кетган. Қарздорга нисбатан эълон қилинган қидирув бўйича ички ишлар бўлими ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда кенг кўламли тадбирлар ўтказилиб, қарийб 7 ойдан сўнг жорий йилнинг 2 декабрь куни қарздор М.Эшматовнинг янги яшаб келаётган манзили аниқланган. Шу куннинг ўзида маъмурий суд унинг ишини кўриб чиқиб, 1 декабрь ҳолатига 17 млн. 472 минг сўм алимент қарзини тўлашни таклиф қилган, рад қилгач 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси таийнланган. Ҳозирда М.Эшматов маъмурий қамоқ жазосини ўтамоқда, бироқ билан алимент қарзи зиммасидан соқит бўлади дегани эмас. Шунингдек, у алимент тўловларини келгусида яна тўлашдан бўйин товлаб юрган тақдирда уни жиноий жавобгарлик ҳам кутиб турибди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Саснович пробилась в основную сетку турнира WTA-500 в Линце






Врач Лишин: БАДы с содержанием грибов могут вызвать аллергию

МОЦОМД отметил профессиональные заслуги врача — детского уролога-андролога

ESPN: аргентинец Солари из "Ривер Плейта" переходит в "Спартак"

Глава Ингушетии назначил нового советника