Тошкентда 8 ҳамда 132-йўналишдаги автобуслар ҳаракати тўхтатилмоқда
Унга кўра, 131-автобус йўналиши ҳам 11 январдан бошлаб Сергели туманига бормайди, яъни охирги бекати Жанубий вокзал бўлади.
Шунингдек,
- 32-автобуснинг ҳам охирги бекати "Эркин қўрғони"дан "Сергели 6А мавзеси"га қисқартирилади.
- 38-автбуснинг охирги бекати эса "Сергели 7-мавзеси АШБ"дан "Сергели 10-ҳудуд" бекатигача узайтирилади.
- 80-автобуснинг ҳам "Сергели 10-ҳудуд" бекатидан "Жанубий вокзал АШБ"гача бўлган қисми қисқартирилади. Натижада 80-автобус "Жанубий вокзал АШБ" - "М.Юсуф кўчаси" бекатлари оралиғида қатнайди.
- 131-сонли автобус энди Олимпия мавзесига "Дўстлик 2-мавзеси АШБ"дан эмас балки "Жанубий вокзал АШБ"дан қатнайди.
- 133-автобус йўналишининг Сергели 6А мавзесидан Чилонзор метросигача бўлган қисми қисқартирилади.
Мазкур ўзгартиришлар Ҳукуматнинг 2020 йил 16 мартдаги 157-сонли қарорига асосан, ҳамда 2020 йилнинг 27 декабридан Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг давоми, 5 та бекатдан иборат Сергели ер усти метро йўналиши ишга туширилиши муносабати билан киритилгани таъкидланмоқда.