Tashkent City’да қуриладиган 3 та банк офисларининг майдонлари ва лойиҳа қийматлари маълум бўлди
Жумладан, Tashkent City ҳудудида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ "Премиум класс" офис биноси қурилиши 2022 йилгачамўлжалланган бўлиб, майдони 81 минг кв. метрни ташкил қилади ва лойиҳанинг умумий қиймати - 137,0 млн АҚШ доллари.
Шунингдек, "Асакабанк" АТБ "Премиум класс" офис биносини қуриш ҳам 2022 йилучун режалаштирилган. Tashkent City’нинг 64 минг кв. метр ҳудудида қуриладиган банк биноси лойиҳасининг умумий қиймати 102,0 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Бундан ташқари Tashkent City ҳудудида 2021-2022 йилларда "Алоқабанк" АТБ "Премиум класс" офис биносини қуриш лойиҳаси доирасида 80 минг кв. метр жой ажратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 100,0 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Tashkent City" ҳудудида қурилаётган 3 та банк биноси - Асакабанк (26 қават), Алоқабанк (26 қават) ва "Ўзсаноатқурилишбанк" (33 қават) ва Кореянинг Bomi Construction (40 қават) бинолари ёнма ён жойлашиши шунингдек, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бош офисининг 33 қаватли биноси томида вертолёт қўниши учун ҳам "шароит" яратилиши маълум бўлганди.