Байден америкаликларга Сенатни демократлар ўз назоратига олса, 2 минг доллардан беришга ваъда берди
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг айтишича, агар демократлар Сенатда кўпчилик овозга эга бўлишса, мамлакат фуқаролари CОVID-19 пандемияси шароитида 2000 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули олишади.
«Интерфакс» хабарига кўра, у бу ҳақда Жоржия штатида нутқ сўзлаш пайтида айтган.
Таъкидланишича, Байден сенаторликка демократлар Жон Оссоф ва Рафаэл Уорнок номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди.
“Агар Жон ва Рафаэлни Вашингтонга юборсангиз, 2000 доллар учун чеклар расмийлаштирилади. Бу ҳозирда коронавирус билан жанг қилаётган кўплаб одамлар учун умид, ор ва шарафни тиклашни англатади”, дейилади хабарда.
Байденнинг сўзларига кўра, Оссофф ва Уорнокнинг сайланиши «Вашингтон ва бутун мамлакат дуч келган тангликни енгиллаштиради».