Япония Олимпиадага дунё раҳбарларининг ташриф буюришига умид қилмоқда
“Токио-2021” ташкилий қўмитаси раҳбари, собиқ Япония бош вазири Ёсиро Мори ёзги Олимпия ўйинларига дунё етакчиларининг келишига умид қилмоқда.
Бу ҳақда Япония ҳукуматининг собиқ раҳбари «Йомиури симбун» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Таъкидланишича, Мори Европа ва Қўшма Штатлар коронавирусни енгиб ўтиши ва спорт мусобақаларига кўплаб одамлар ташриф буюришлари мумкинлигига умид билдирган. Шунингдек, у Токио ўйинларида турли хорижий давлатларнинг раҳбарларини кўришни исташини ҳам маълум қилган.
«Эҳтимол, АҚШнинг янги президенти Жо Байден келиши мумкин, биз Трампни ҳам чақирганмиз», дея қайд этган Мори-сан собиқ бош вазир Синдзо Абэ юқори даражали меҳмонларни қабул қилиши мумкинлигини қўшимча қилган ҳолда.