Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2021

Термизда МИБ ажримлар олдини олишда кўмаклашди

0

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан алимент қарздорликларни ундириш билан бир қаторда ажрашган оиларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Ҳусусан, Бюронинг Музработ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2015 йил 17 августдаги қарори билан М.Шариповдан 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун Ш.Шарипова фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Музработ туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактик сухбатлар натижасида, қарздор М.Шарипов турмуш ўртоғи билан яришиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирган.

Шунга кўра мазкур ижро ҳужжати юзасидан бу оила яраштирилиб, ижро ҳужжатлари бўйича юритилган ижро иши 2021 йил 4 январь куни тугатилди.
Ҳудди шунингдек, Бюронинг Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси иш тажрибасидан келиб чиқиб, иш юритувида бўлган М.Тоғаева ва унинг турмуш ўртоғи Б.Бўтаевларнинг арзимас сабаблар билан оиласига дарс кетганлигини англаб уларни яраштиришга ҳаракат қилди ва уддасидан чиқди.

Бюронинг Термиз шаҳар давлат ижрочиси Б.Мадиев шундай дейди: ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундириш бизнинг асосий вазифамиз. Иш жараёнида ярашган оилаларни кўриб, уларни қайта оила қурганлигини ва фарзандларининг қувончини кўриш бу биз учун ишимизга янада шижоат бағишлайди.

Эр-хотин муносабатларининг тикланганлиги, оилалар ярашганлиги муносабати билан қарз ундирувчиларнинг аризасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бекор қилинди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Медведев проиграл Беллуччи во втором круге турнира в Роттердаме






Старт главного киберспортивного события по Warface — LAN-финал Astrum League Championship в Москве

Суд в Москве оштрафовал Telegram за нарушение закона о персональных данных

Сетевой газ пришел на объекты Архангельского ЦБК

В Москве 18 февраля состоится моноспектакля «Паралимпиец» Романа Габриа