Япониядаги кимошди савдосида тунец балиғи 202 минг долларга сотилди
Токиода бўлиб ўтган балиқ маҳсулотлари кимошди савдосида мовий тунец балиғи 20,84 млн иенга (202,5 минг долларга яқин) сотилди.
NHK телерадиокомпаниясининг хабар беришича, балиқнинг вазни 208 килони ташкил этган.
2020 йилда ўтказилган кимошди савдосида оғирлиги 276 кило бўлган мовий тунец 193,2 млн иенга (1,8 млн доллар), 2019 йилда эса 278 килолик балиқ 333,6 млн иенга (3,2 млн доллар) сотилганди.
Нарх тушиб кетишига коронавирус пандемияси сабаб бўлгани айтилмоқда.
Кимошди савдоси 2018 йилда очилган Тоесу балиқ бозорида ўтказиб келинади.