Балоғатга етмаган қизни мажбурлаганликда гумонланган хонанданинг иши судга оширилди
Жинсий тажовузга оид мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан ўтган йил 9 октябрида жиноят иши қўзғатилган.
Суднинг 21 декабрдаги ажрими билан хонанда Ж.У. эҳтиёт чораси ўлароқ қамоққа олингани хусусида Озодлик аввалроқ хабар қилган.
Прокуратура қайдича, тергов чоғида айбланувчи Ж.У.нинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги боис у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, 2021 йилнинг 5 январида жиноят иши кўриб чиқиш учун Самарқанд вилоят судига юборилган.