Фото: «Depositphotos / Ugreen» Гиперхолестеринемияни даволашда ишлатиладиган флувастатинлар коронавирусга қарши таъсир кўрсатиши мумкин. Бир гуруҳ немис ва швед олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари «MedRxiv» порталида эълон қилинди. Мутахассислар флувастатиннинг SARS-CoV-2 трансляцияси ва репликациясини босиш орқали юқтирилган ҳужайраларга таъсир қилишини аниқладилар. Бундан ташқари, статин терапиясини олган COVID-19 беморларининг клиник натижалари яхшилангани қайд этилган. Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари шундан далолат беряптики, флувастатин коронавирусга чалинган одамлар учун қўшимча хавф туғдирмайди, аксинча, касалликнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.