Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2021

Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп яна бир бор президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. У бу ҳақда Жоржия штатида Дэвид Пурдью ва Келли Лоэффлернинг Сенатга қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган митингдаги нутқида айтиб ўтган. «Мен иккита президентлик сайловида қатнашдим ва уларда ғалаба қозондим — иккинчисида катта муваффақият билан... Биз Флорида ва Огайо штатларида рекорд кўрсаткичлар билан ғолиб чиқдик, Айовада ҳам», деганди Трамп. Унинг сўзларига кўра, Мичиган штатида 293 минг, Вашингтон штатида 112 минг, Висконсин штатида 356 минг, Жоржия ва Пенсилванияда эса 700 минг овоз олган. «Ушбу ажойиб ғалаба учун катта раҳмат... Мен сайлов натижаларига қарши чиқаман, биз буни амалга оширамиз», деган АҚШ раҳбари. АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойининг бошида бўлиб ўтди. Унда демократлар партиясидан номзод Жо Байден 306 овоз билан ғалаба қозонди. Трамп эса 232 овоз олган. 6 январда сайлов натижалари Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Янги президентнинг инаугурация маросими 20 январга белгиланган. Пандемия сабабли тадбир қисқартирилган шаклда ўтказилади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Андрей Рублёв сохранит место в топ-10 рейтинга ATP после вылета Шелтона в полуфинале АО






МГУ отметил 270-летие торжественным собранием: Путин по традиции посетил главный университет РФ

Суровый февраль даст всем прикурить: синоптики составили новый прогноз на конец зимы

«Мертвые штрафы»: Борьба за порядок — или «дай дорогу стукачу»?

Винер — о скандальном интервью Мамун: те, кто знает корень, возмущены её словами до предела