Бахт, оиланинг мустаҳкамлиги ёшдаги фарқ билан эмас, ёшларнинг бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Қуйидаги юлдузлар эса бунинг исботи. Приянка Чопра ва Ник Жонас Фото: Vogue Мафтункор, ақлли ва истеъдодли актриса ўзидан 10 ёш кичик бўлган америкалик хонанданинг юрагидан урган. Жуфтлик танишганига 1 йил бўлмай туриб муносабатларини никоҳ билан боғлаган. Машҳурларнинг тўй маросими дабдабали ва эсда қоларли экани билан тилларда достон бўлган. Саиф Али Хон ва Карина Капур Фото: Vogue Саиф Али Хон Каринадан аввал ўзидан 13 ёш катта Амрита Сингхга уйланган бўлгани сабаб уларнинг муносабатлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Аммо актёрнинг Капур хонимдан 10 ёш катталиги ва одамларнинг гап-сўзи қизиқтирмаган. Юлдузлар оила қурган ва фарзандли бўлган. Мира Ражпут ва Шаҳид Капур Фото: Vogue 2015 йилда турмуш қурган вақти Шаҳид 34, Мира эса 21 ёшда бўлган. Ёшида 13 ёш фарқ бўлишига қарамай, жуфтлик бахтли ҳаёт кечирмоқда ва икки нафар фарзанднинг ота-онаси. Хема Малини ва Дхармендра Фото: India.com Машҳурлар «Зита ва Гита» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Актрисага ошиқ бўлиб, ақл-ҳушини йўқотган актёр биринчи рафиқаси билан ажрашган. Узоқ вақт рўйхуш бермаган актрисани Дхармендра алал-оқибат севгисига ишонтира олган. Оила аъзоларининг қаршилиги, ўртасидаги 13 ёш фарқ уларни турмуш қуришдан қайтара олмаган. Турмуш қурганига 40 йил бўлган юлдузли жуфтлик икки қиз фарзандни катта қилиб келмоқда. Санжай Датт ва Манята Фото: India.com Шундоқ ҳам етарлича машҳур бўлиб улгурмаган Манята турмушга чиққанидан кейин актрисалик фаолиятига нуқта қўйган. Ёшида 19 йил фарқ бўлган жуфтлик 2008 йилда оила қурган. Дилип Кумар ва Сайра Бану Фото: India.com Турмуш қурган вақти актёр 45, Сайра эса 22 ёшда бўлган. Ёшида 23 ёш фарқ бўлгани, оиласида турли муаммолар юз берганига қарамай, жуфтлик бугунги кунда бахтли ва аҳил ҳаёт кечиради.
Unreal Gold and Unreal Tournament are now free on the Internet Archive, and Epic says that's A-okay
Valve gets the original Half-Life 2 development team back together for a huge 20th anniversary update—and the game is now free for the weekend on Steam
A War Of A Madman's Making is a quietly brilliant, totally free political sim where you have to try to survive as a deranged dictator's henchman
Лукашенко сообщил, предлагал ли Путин жить в одном государстве
Заместитель управляющего Отделением Фонда пенсионного и социального страхования Российской Федерации по г. Москве и Московской области Алексей Путин: «Клиентоцентричность - наш приоритет»
Путин пригласил президента Абхазии на празднование 80-летия Победы в Москве
Махинации на 175 миллиардов: дело молдавского политика Усатого передали в суд
Уплотнить верхние слои: российские учёные придумали, как предотвратить торфяные пожары
Вадим Петров: российский Национальный комитет Десятилетия ООН по восстановлению экосистем подписал первый Меморандум о сотрудничестве на полях климатического саммита в Баку
Новые электробусные маршруты запустили в центре и на севере столицы
Закупки Газпрома. 19 ноября 2024 г. Услуги по охране окружающей среды, техобслуживание и текущий ремонт
Домашний ужин или офисный обед — где заказать пиццу в Симферополе?
Разыскиваемая за убийство внуков в 1999 году в Иркутске пенсионерка нашлась живой в Крыму
Выставка-гордость «И вечность возвестит, кто был Суворов»
Коктебель частично останется без электричества: в Симферополе, Евпатории, Алуште, Ялте, Керчи, Джанкое, Феодосии и Севастополе отключат свет 18 ноября 2024