Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:50 атрофида, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни Бунёдкор кўчаси буйлаб бошқариб бораётган вақтда Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларига қатновчи таксиларнинг автотураргоҳи қаршисида йўл четида турган пиёдани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг «Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси» ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус «7-Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 200 бўлган, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «Исузу LE 60» русумли автобус ҳайдовчиси М.М эканлиги аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёданинг аҳволи қониқарли (яхши) эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Мга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Названы самые дорогие бронирования отелей россиянами на 14 февраля
Забудьте про Турцию: где отдыхать в 2025 году вместо Черного моря
США ОКАЗАЛИСЬ В СОСТАВЕ РОССИИ, ПРОГРАММНО? ВСТРОЙКА ЦРУ ЛИБО СПЕЦ ОПЕРАЦИЯ РОССИИ? Россия, США, Европа могут улучшить отношения и здоровье общества?! Новости. В.В. Путин, Дональд Трамп.
Пользователи массово жалуются на сбои в работе Telegram