Қўл-оёқлар нега шишади?
Шишлар тана тўқималарида сув йиғилганда юзага келади. Оёқ шишларининг энг кўп учрайдигани тўпиқ суяги ва оёқ юзасида суюқлик тўпланишидир. Тананинг бошқа қисмларида, қўлларда, қорин ва юз шишлари ҳам тез-тез кузатилади.
Жароҳат ёки куйиш асорати. Чуқур тирналиш, ари чақиши, тўпиқ чиқиши, куйиш — терининг ички қатламига бевосита тегувчи жароҳатларнинг ҳар қандай кўриниши организм учун хавфли ҳисобланади. Улардаги таъсирчанлик сабабли шишлар пайдо бўлади.
Ҳаддан ташқари кўп ёки оз суюқлик ичиш. Биринчи ҳолатда буйрак организмдаги барча ортиқча суюқликни чиқариб юборишга улгурмайди. Қон плазмасида кўп сув йиғилади, у қон томирлари деворлари орқали сизиб чиқади.
Тузланган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш. Ҳужайралар орасида йиғилган сувлар қон тизимига қайтиши кузатилади. Бироқ туз сув тўқимларда ушланиб қолишига сабабчи бўлади.
Бир ҳолатда узоқ тўхталиб қолиш. Жуда узоқ вақт тик туришда ва қўлни ноқулай ҳолатда қимирлатмасдан тутиш оқибатида ҳам шиш юзага келади.