Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2021

Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

0
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунини қайта кўриб чиқмоқда ва эндиликда мазкур қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.



Бу ҳақда парламент депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграм-каналида  маълум қилди.



Қонундаги жавобгарликни кучайтириш масаласи парламент фракцияларида кўриб чиқилмоқда. Муҳокама жараёнларида мақсад давлат тилининг мавқеи, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини кучайтиришга қаратилгани айтилади.



Таклиф қилинаётган ўзгартиришларга кўра, давлат тили, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.



Депутатга кўра, шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такрорланса, БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳолбуки, шу пайтга қадар бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима белгиланган.



Тошкент шаҳар маъмурий судининг истеъфодаги судьяси Озодлик билан суҳбатда мазкур қонун ҳужжатларининг бузилишига нисбатан чора кўриш амалиётда деярли учрамаслиги, бу тартибдаги маъмурий ишларнинг судгача келмаганини эътироф этди.


1989 йили ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига қарамай¸ тилнинг¸ айниқса¸ давлат бошқаруви тизимида тўлиғича муомалага киритилмай қолаëтгани¸ ўзбек тилининг ривожланишидаги қатор муаммоларнинг эътиборсиз қолаëтгани мутахассис ва кенг жамоатчилик танқидига учраб келмоқда.


2019 йил 22 октябрь куни президент Шавкат Мирзиëев “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон чиқариб¸ унда хусусан¸ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 9 мутахассисдан иборат Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этишни топширган эди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Медведев опустился на одну строчку в рейтинге ATP






Аренда электросамоката в Москве будет возможна после верификации через Mos ID

Врач Русакова: алкоголь и жареная еда сильнее всего вредят печени

«Русгидро» для руководства построит семь домов в Соснах по соседству с губернатором края

Троих мошенников будут судить за продажу квартир в самострое в Красноярске