Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2021

Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов коронавирусдан вафот этди

0
16 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди.



Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар берди.



Актёрнинг яқинларидан олинган маълумотга кўра, Азизов коронавирус инфекциясидан вафот этган. Ҳукуматнинг 1-стационар клиник шифохонасида бир ойдан бери даволанишда бўлган актёрнинг вафотига ундаги юрак-ишемик хасталиклари ҳам сабаб бўлгани айтилмоқда.



Актёрнинг жанозаси 16 апрель аср намозида ўзи истиқомат қилган Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги даҳасида ўқилади. Марҳум асрдан сўнг Чиғатой қабристонида тупроққа берилади.



Ўтган йили коронавирус хасталигидан Миллий театр директори, таниқли актёр Фатхулла Маъсудов ҳам оламдан ўтган эди.


Мирза Азизов 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 1987 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган. Мирза Азизовнинг театр ва кино соҳасида меҳнатлари  2015 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.


Актёр саҳнада “Юсуф ва Зулайҳо”да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да Баҳром, “Нодирабегим” мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклларида Алмомиш сингари қатор образларни жонлантирган.


Муқимий номидаги ўзбек давлат драма театри раҳбари бўлган Мирза Азизов 2019 йилнинг 12 февралида Бишкекда Чингиз Айтматов асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришда жонбозлик кўрсатгани учун Чингиз Айтматов жамоатчилик академияси махсус мукофоти билан тақдирланган эди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Швёнтек: Я и Соболенко — то, чего WTA некоторое время не хватало. Болельщики в восторге






В Серпухове отметили День российской науки

Путин: Стриженов был из тех творцов, для которых кинематограф — призвание

Самолёт Пхукет-Москва совершил незапланированную посадку в Бангкоке из-за неисправности шасси

Комфорт и экология – стоит ли покупать квартиру в ЖК «Союзный»?