Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2021

Коронавирус пандемияси шароитида рўза тутиш хавфлими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Рўза тутинг, саломат бўласиз!” – Туркиядаги масжид узра осилган эслатма. Фото: “Heberturk.com” Рамазон ойи бу йил ҳам коронавирус пандемияси шароитида кечмоқда. Мутахассислар карантин шароитида одамлар имкон қадар иммунитетни мустаҳкамловчи таомлар истеъмол қилиши лозимлигини уқтирмоқда. Бундай шароитда рўза тутиш касалликни юқтириш хавфини оширади деган хавотирлар ҳам мавжуд. Туркиянинг «Sabah» нашри ёзишича, бу буткул хато қараш бўлиб, хавотирланишга умуман асос йўқ. «Рўза тутишнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири ниҳоятда кўп. Улардан энг муҳими шуки, рўза инсоннинг иммун тизимини мустаҳкамлайди. Бу илмий тадқиқотларда исботланган», – деб ёзади «Sabah» нашри. Қайд этилишича, рўза қондаги шакар миқдорини камайтиради ва меъёрлаштиради; рўза қондаги шакар миқдорини камайтиради ва меъёрлаштиради; иммунитетни мустаҳкамловчи ҳужайраларини фаоллаштиради; ошқозон фаолиятига мисли кўрилмаган ижобий таъсир кўрсатади; ҳужайралар зарарланишини камайтириб, саратонга олиб борувчи ўсимталар ҳосил бўлишининг олдини олади; танада ҳосил бўлган энергияни овқат ҳазм қилишдан бошқа фаолиятга, жумладан, иммун тизимини мустаҳкамлашга сарфлаш имконини беради; қон таркибида лейкоцитлар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, бу эса инфекцияларни йўқ қилишга кўмаклашади; ҳужайралар тизимини мустаҳкамлаб, ички ҳимоя салоҳиятини оширади; cемизлик, юрак-қон хасталиклари ва бошқа дардларни даволашга кўмак беради. Пировардида эса рўза инсон умрини узайтиради. «Sabah» нашри, айни чоқда, сурункали хасталикларга чалинган беморлар рўза тутиш борасида албатта шифокорлар билан маслаҳатлашуви лозимлигини эслатиб ўтган. Рўза тутиш инсон саломатлиги учун фойдали экани тиббиёт вакиллари, олимлар томонидан ҳам эътироф этилган. Масалан, биология ва тиббиёт йўналишидаги телекўрсатувлари билан танилган олим Майкл Мослей Би-Би-Сининг «Eat, Fast and Live Longer» дастурида рўза ҳамда нафсни тийишнинг инсон умрини узайтиришдаги ўрни ҳақида ҳикоя қилган эди. Рамазон рўзаси, умуман, рўза тутиш инсон саломатлиги учун кони фойда, албатта. Аммо шу ўринда мусулмонлар рўзани саломатлигини мустаҳкамлаш илинжида эмас, балки энг аввало Аллоҳнинг розилиги учун, бандалик вазифаси ўлароқ ато этишини эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

В сети появилось трогательное видео Рыбакиной с детьми






Чирлидерши из Чехова примут участие в чемпионате и первенстве по чир спорту

Россиянам предлагают Mercedes-Benz AMG GT

Защитник ЦСКА может перейти в другой клуб из Москвы

ДАНА ПАРИМБЕТОВА: "Говорить о полноправной конкуренции нейросети с авторами пока рано"