Исроилда ниқобсиз юришга рухсат берилди.Аммо…
Исроил давлати Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, мамлакатда касалланганлар сони камайгани натижасида аҳолига ниқобсиз юришга рухсат берилди. Аммо бу рухсат ҳамма жойда ҳам эмас. Аҳоли гавжум жойларда ва ёпиқ муассасалардаги чекловлар ҳали ҳамон ўз кучида.
Яқинда вакцина олган туристларга мамлакатга киришларига рухсат берилиши маълум қилинган эди. Лекин сайёҳлар самолётга чиқишларидан олдин ПЦР-тест топширишлари лозим. Бундан ташқари Исроил аэропортини тарк этаётганларида ҳам ПЦР-тест ва антителани текшири учун тест топширишлари керак бўлади.
Маълумот ўрнида, Исроил эмланган туристларга 23 майдан мамлакатга киришларига рухсат беради.