Фото: Koimoi Америкалик хонанда йигити Далтон Гомесга турмушга чиқди. Elle’нинг ёзишича тўй маросими Гранденинг Монтеситодаги уйида бўлиб ўтган. Жуфтлик ҳақиқатан ҳам оила қурганини People нашрига берган интервьюсида тасдиқлаган расмий манба уларнинг жуда ҳам бахтли эканини қўшимча қилган. Қайд қилинишича, тўй кичик даврада ўтказилган ва унда 20 тадан кам одам қатнашган. Фото: Elle Хонанда қимматбаҳо мол-мулк сотиш агенти сифатида фаолият юритадиган Гомес билан бундан 5 ой аввал унаштирилган. Жуфтлик ўртасида севги учқунлари аланга олгани ҳақидаги янгилик эса 2020 йилда тарқалган, уларнинг локдаунда бирга вақт кечиргани эса ҳар иккиси ҳаётини боғлашни исташини тушуниб етишига сабабчи бўлган.