Кадр: Telegram Ижтимоий тармоқларда автодўкон ходимининг бепарволиги сабаб бир нечта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Видеодан кўриш мумкинки, автомобиль шиналарини тахлаётган дўкон ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида шиналардан бири автомобиль йўлига думалаб кетган. Натижада кескин тормозланишни амалга оширган Nexia-3 автомобилининг орқасига бошқа бир Nexia келиб урилган. pic.twitter.com/owkrEzp7YS — Shukhrat (@bankir2102) May 18, 2021 Шунингдек, яна бир Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш мақсадида тормозни босган ва ортидан ҳаракатланиб келаётган Damas унга келиб урилган.