Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2021

Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисобламоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ўзбекистонликлар 21—25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотга таяниб, ЎзА хабар берди. «Эрта никоҳлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри» мавзусидаги тадқиқот ўзбекистонликларнинг мазкур воқеликка муносабати билан боғлиқ масалаларни ўрганиш имконини берган. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 18 ёш – эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам қонун билан белгиланган никоҳ ёши эканидан хабардорлиги ўртача даражада ифодаланган. Ўзбекистонликлар 21—25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисобламоқда. Бошқача айтганда, респондентларнинг фикрига кўра, ёшларнинг никоҳга кириш вақтини кечиктиришлари уларга маълумот олиш ёки касб-ҳунар эгаллаш, моддий мустақил бўлишга имкон беради. Телефон сўрови, умуман олганда, эрта никоҳ одатда эрта ёш орқали аниқланиши ҳақидаги тўғри тасаввурни аниқлаб берган. Айни пайтда респондентларнинг 18 ёш ҳам қизлар, ҳам йигитлар томонидан никоҳ тузилиши учун эрта ёш ҳисобланишига ишончлари комил. Респондентларнинг фикрига кўра, аёл учун эрта никоҳга кириш ва бунинг натижасида барвақт ҳомиладорлик ва туғиш унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, жумладан, қизларга ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиши учун имкониятлар ва таълим олишни чеклайди. Ўтказилган сўров эрта никоҳлар сабабларини аниқлаш имконини берган. Улар орасида: ота-оналарнинг ўз фарзандлари оилавий ҳаётини тезроқ йўлга қўйишга интилиши — 48,1 фоиз; лозим даражадаги тарбиянинг мавжуд эмаслиги ва ёшларнинг репродуктив саломатлик масалаларида саводсизлиги — 25,9 фоиз; фойдали никоҳ ҳисобидан ўзининг моддий аҳволини ўнглаш истаги — 22,5 фоиз; режалаштирилмаган ҳомиладорлик 15,2 фоиз ва ҳоказолар бор. Ўзбекистонликлар эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатган: эҳтимолий ажримлар (49,6 фоиз), хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги ва болалар саломатлигига салбий таъсир (44,8 фоиз), эҳтимолий маиший зўравонлик (19,5 фоиз) ва ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиш имкониятига салбий таъсир (17,5 фоиз). Маълумот учун, 2021 йилнинг январь—март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Уимблдон

Рублёв признался, что пережил депрессию после поражения на Уимблдоне-2024






ANNA-NEWS.INFO: Неблагодарный Алиев или О чем молчит президент Азербайджана…

Хорошо не забытый «Старый»: почему мы празднуем два Новых Года

Путин обсудит развитие Крыма и проведет урок "Победа" на предстоящей неделе

Появилось видео спуска тела строителя из кабины крана на стройке в Москве