Самарқанд вилоятида солиқ инспектори қўлга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Пастдарғомда 13.000 АҚШ доллари эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор ва фермер қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, 2021 йил 17 май куни Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспектори лавозимида ишловчи Б.Ж. ва фермер ҳўжалиги раиси ҳисобланган Х.Б. «Павлония» кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога Пастдарғом туманидан 15 гектар ер майдонини 13.000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан сўралган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ нинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.