"Насаф"нинг тожик клуби дарвозасига урган голларни томоша қилинг (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ОФК кубогининг 2-турида “Насаф” мезбон Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши баҳс олиб борди. “Аждарлар” иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда зафар қучди. Акмал Мозговой (9'), Ҳусниддин Алиқулов (42') ва Шерзод Нуриллаев (45+2') томонидан киритилган голлар “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари муддатидан аввал плей-офф босқичи масаласини ҳал қилди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: "Олой" (Қирғизистон) ва "Олтин Асир" (Туркманистон) жамоалари ўртасидаги ўйин туркманистонликларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди. Ушбу икки беллашувдан сўнг, гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган: