Бразилияда коронавируснинг янги тури — «лямбда» аниқланди
Шифокорлар Бразилиянинг жанубида коронавируснинг янги хавфли турини аниқладилар. Бу ҳақда ТAСС Порто-Aлеградаги Рио-Гранде-ду-Сул Федерал университети тадқиқотчиси Прискила Винк бошчилигидаги бразилиялик олимларнинг тадқиқотига асосланиб ёзади.
У коронавируснинг «лямбда» тури деб номланди, у 2020 йил ёзининг охиридан бери Перу ва унга қўшни Лотин Aмерикаси мамлакатлари бўйлаб тарқалди. Ҳужжатда айтилишича, бир гуруҳ шифокорлар унинг изларини биринчи бўлиб Бразилияда топган: тахминларга кўра вирус у ерга Aргентинадан кириб келган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, янги коронавирус штаммининг тарқалиши Бразилиядаги эпидемиологик вазиятни янада кучайтириши мумкин. Буни Перудаги касалланиш маълумотлари ҳам кўрсатиб турибди: «дельта» штамми кириб келгунига қадар аҳолининг аксарияти «лямбда» штаммини юқтирган.
Лента.ру