Дунё кейинги пандемияга тайёр туриши керак
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Бутунжаҳон Иқтисодий Форумида бутун дунёни кейинги пандемияга тайёрланишга чақирди. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
«Биз ҳар бир мамлакатда мониторинг, эрта аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш режаларига сармоя киритиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) профилини шакллантириш орқали кейинги пандемияга тайёргарлик кўришимиз керак», деди ташкилот бош котиби.
Гутерриш, шунингдек, ҳозирги CОVID-19 пандемиясига қарши адолатли ва тенг асосда курашишга чақирди.
Унинг эслатишича, ЖССТ аввалроқ 2021 йил охиригача дунё аҳолисининг 40 фоизини, 2022 йилнинг ўрталарига қадар эса 70 фоизини эмлаши керак бўлган стратегияни эълон қилганди. Гутерриш инсоният бу мақсадлардан ҳали узоқда эканини тан олди.
